

"Daily Express" маълумотларига кўра, 26 ёшли форвард трансферига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар"га тўпурар ҳужумчи керак ва улар Дьёкерешни ҳаттоки қишки трансфер ойнаси вақтидаёқ ўз сафларига қўшиб олиш чораларини излаб кўришади.
Таъкидлаш лозим, футболчининг шартномасидаги товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади. Викторнинг "Спортинг" билан амалдаги келишуви 2028 йил июнигача мўлжалланган.
"Transfermarkt" портали ҳужумчи трансферини 65 миллионга баҳоламоқда.



