"Арсенал" Рэшфорд атрофидаги вазиятни кузатмоқда

Sherzod Nurmatov
8 май 2026, 17:40
"Арсенал" "Манчестер Юнайтед" вингери Маркус Рэшфорд билан боғлиқ ҳолатни кузатиб боряпти.

Рэшфорд ҳозирда "Барселона"да ижарада ўйнамоқда, аммо Ла Лига етакчиси мавсум охирида футболчини 30 миллион еврога сотиб олиши аниқ эмас.

"Daily Mail" хабарига кўра, Лондон клуби ёзда вингерни сотиб олишга қизиқмоқда.

Рэшфорд ушбу мавсум "кўк-анорранглилар" либосида 46 ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди.

"Барселона" Рэшфордни сотиб олиш ҳуқуқини фаоллаштириш учун 15 июнгача вақтга эга.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail