"Арсенал" Мартин Субимендини ёзда 60 миллионга сотиб олади
14 янв 2025 17:48
Янгиликлар
"Арсенал" Мартин Субимендини ёзда 60 миллионга сотиб олади
"Арсенал" Мартин Субимендини ўз сафига қўшиб олади.
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси мавсум охирида Лондон клуби сафига кўчиб ўтади, деб хабар бермоқда "Daily Mail".
"Канонирлар" футболчи шартномасидаги 60 млн евро қилиб белгиланган товон пули ҳақидаги банддан фойдаланишади.
Музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда. Манбалар бу трансферда деярли барчаси ҳал бўлганини айтмоқда.
Таъкидланишича, "Арсенал" Субимендини ҳозироқ таркибига қўшиб олишни истамоқда, лекин "Сосьедад" хавбек мавсум охиригача кетмаслигига ундаган.
Ла Лига жорий мавсумида 25 ёшли испаниялик 18 бор майдонга тушди ва 1 тадан гол ҳамда ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар