"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди
21 июл 20:00
Янгиликлар
"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди
"Арсенал" ҳимоячиси Габриэл Магальяэс Саудия Арабистони клубларидан тушган таклифлар ҳақида эшитмаганини билдирди.
"Шахсан мен ҳеч нарса эшитмадим, ҳеч қандай таклиф олганим йўқ. Кўпчилик интернетда гапиришни яхши кўради. Менинг эътиборим "Арсенал"га қаратилган. Шунинг учун ҳам шартнома имзоладим. Мен клубда 5 йилдан бери ишлаяпман ва у қанчалик ўсганини кўрдим", – деди 27 ёшли бразилиялик.
Футболчи 2025 йилнинг июнида "Арсенал" билан шартномасини 2029 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди.
Магальяэс 2024/25 йилги мавсум Лондон клубида 42 ўйинда 5 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.
Transfermarkt ўйинчининг трансфер қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар