"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди

Sherzod Nurmatov
4 июл 2025
Япониялик ҳимоячи Такехиро Томиясу Лондоннинг "Арсенал" клубини муддатидан аввал тарк этади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишга келишиб олган. У яқин орада эркин агентга айланади.

Япония терма жамоаси футболчиси оғир жароҳати сабаб 2025 йилнинг охиригача футболга қайта олмайди.

26 ёшли Томиясу "Арсенал"да 2021 йилдан буён 84 ўйинда майдонга тушди. Бу вақт ичида 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano