"Арсенал" "Борнмут" ҳужумчиси учун МЮ билан рақобатлашиши мумкин — talkSPORT

2 май 2026, 08:30
"Арсенал" Европанинг етакчи клубларидан бири сифатида "Борнмут"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Эли Крупига қизиқиш билдирмоқда.

Форвардга "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" ҳам қизиқишмоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик футболчининг шартномасида эрта бекор қилиш пункти йўқ. 2025 йил февралида "Борнмут" Крупини "Лорьян"дан 10 миллион фунт (11,6 миллион евро) эвазига сотиб олган.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди. Крупининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача ҳисобланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион евро.


Манба: talkSPORT