

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати раҳбари Умар ат-Тамимий Ultra Iraq нашрига маълум қилди.
“Жамоамиз бугунги “Пахтакор”га қарши учрашувга тайёр. Таркибимизда жиддий йўқотишлар йўқ. Фақат аргентиналик Томас Андраде ўйинда иштирок эта олмайди. У жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
Жамоамиз “Пахтакор”га қарши Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувда ижобий натижа қайд этишга умид қилмоқда”, — деди ат-Тамимий.
Маълумот учун, “Пахтакор” ва “Эйр Форс” ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 3-тур учрашуви бугун, 26 октябрь куни бўлиб ўтади.



