АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди
12 дек 2025 17:35
Янгиликлар
АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди
Англия Премьер-лигаси ноябрь ойида "Брентфорд"нинг 24 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Игор Тиагони ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топди.
Ноябрь ойида Тиаго АПЛнинг 4 ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урди. Бразилиялик футболчи "Ньюкасл" (3:1) ва "Бёрнли" (3:1)га қарши ўйинларда икки марта гол урди ва "Брайтон"га (1-2) қарши ўйинда ҳам тўп киритди.

Тиаго 2024 йилдан бери "Брентфорд" сафида ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи жорий мавсум клуб сафида 16 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Фикрлар