

Ноябрь ойида Тиаго АПЛнинг 4 ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урди. Бразилиялик футболчи "Ньюкасл" (3:1) ва "Бёрнли" (3:1)га қарши ўйинларда икки марта гол урди ва "Брайтон"га (1-2) қарши ўйинда ҳам тўп киритди.

Тиаго 2024 йилдан бери "Брентфорд" сафида ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи жорий мавсум клуб сафида 16 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилди.



