АПЛдаги бир қатор клублар "Манчестер Сити"ни сотишга мажбурлашни талаб қилмоқда

28 ноя 2026, 01:20
Англия Премьер-лигасидаги бир қатор клублар "Манчестер Сити"нинг амалдаги эгалари клубни сотишга мажбур қилиниши керак, деб ҳисобламоқда.

Уларнинг фикрича, бундай чора кўрилмаса, бошқа ҳар қандай жазо "маъносиз" бўлиб қолади.

"Манчестер Сити" молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилган, бироқ клуб мустақил комиссия қароридан апелляция берган.

BBC маълумотига кўра, Премьер-лиганинг бир нечта клуби раҳбарлари City Football Group холдингини "Сити"ни сотишга мажбур қилиш кераклигини билдирган. Холдингнинг асосий бенефициари шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳаён ҳисобланади. Уч клуб вакиллари бундай жазони қоибузарликка мос чора деб баҳоламоқда.

Клублардан бирининг функционери анонимлик шарти билан, агар эгаларини клубни сотишга мажбурлашмаса, ҳар қандай жазо маъносиз бўлишини айтган. Унинг фикрича, акс ҳолда мустақил футбол регулятори (IFR)ни молиялаштиришдан қандай мақсад борлиги ҳақида савол туғилади.

Айрим клублар ўз позициясини IFR раҳбариятига шахсан билдирган. Шу билан бирга, Премьер-лига клубларга санкциялар масаласида оммавий баёнотлардан тийилиш ва жараённинг ўз йўналишида давом этишига имкон беришни сўраган.

Бироқ барча клублар "Манчестер Сити"га нисбатан жазо масаласида бундай кескин позицияда эмас.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: BBC