

"Менимча, улар бир-бирига жуда катта ёрдам беришди. Агар Мессида Криштиану бўлмаганида ёки Криштиануда Месси бўлмаганида, уларнинг фаолияти, эҳтимол, қисқароқ кечган бўларди. Аммо улар орқани кўриш ойнасидан бир-бирини кузатиб, наригиси нима қилаётганига қараб туришган ва шу туфайли: 'Мен ундан яхшироқ бўлишни хоҳлайман, ундан кўпроқ ғалаба қозонишни истайман', деб ўйлашган.
[Роналду] рақобатга чанқоқлик борасида ҳақиқий йиртқич. Уни ғалаба қозониш ва ўзини кўрсатиш истагидан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди. У — тўпурар. Чап оёқда, ўнг оёқда, бош билан гол уради, у шунчаки ажойиб", — деди Гвардиола Ромариога берган интервьюсида.



