

Учрашув Барселонадаги "Spotify Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда "кўк-анорранглилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ҳисобни 30-дақиқада каталонияликлар ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим очди. Биринчи тайм охирида, 45-дақиқада вингер Рафинья "Барселона"нинг устунлигини оширди. Иккинчи таймда, 51-дақиқада "Ал Аҳли" ярим ҳимоячиси Зизо ўз жамоасининг битта жавоб голини урди.
“Барселона” - “Ал Аҳли” (Миср) 2:1
Голлар: Абделкарим 30, Рафинья 45 - Зизо 51.
Эслатиб ўтамиз, Жоан Гампер кубоги — "Барселона" томонидан ҳар йили ташкил этиладиган анъанавий ўртоқлик турниридир. Ушбу кубок илк бор 1966 йилда каталонияликлар президенти Энрике Льодет ташаббуси билан ўйнашилган. Мукофот "Барселона" асосчиси, афсонавий президент Жоан Гампер шарафига номланган.



