

Анвар Ғофуров: “ОКМК - яхши шаклланган, кучли мураббийга эга жамоа. Бизга ҳар бир баҳсда очколар керак. Кўплаб учрашувларда натижа бўйича ютқазаётгандирмиз, аммо ўйин бўйича эмас. Йигитларга раҳмат, мухлислардан миннатдормиз. Ўйин бошидаги қизил карточка ўз таъсирини кўрсатди, аммо йигитлар буни билинтирмасликка ҳаракат қилишди. Жамоадаги муҳитдан хурсандман.
- 17 дақиқадаги қизил карточкадан сўнг асосан ёшлардан иборат жамоани қандай руҳлантира олдингиз?
- Мен ҳар бир футболчимизга ишонаман. Майдондаги йигитлар ўз вазифасини бажаришга ва охиригача курашишга тайёр эди.
- Бугун устозингизга қарши майдонга тушдингиз. Кейинги баҳс собиқ жамоангиз - “Бунёдкор”га қарши. Бу учрашувдан нималарни кутяпсиз?
- Бу футбол. Уни олдиндан айтиб бериш мумкин бўлганида, ўша ҳар доим жаҳон чемпиони бўларди. Қизиқ баҳс бўлади деб ўйлайман, тайёргарлик кўрамиз.
- “Сурхон” ўз стадионига қачон қайтади?
- Чим тайёр бўлиши керак. “Пахтакор” яхши имкониятлар бор, аммо уларнинг стадионида чим яхши эмас. Биз у даражада сарф-ҳаражатлар қила олмаймиз. Термиздаги иқлимни ҳам ҳисобга олиш керак. Майдонни назорат қилиш жуда қийин. Бундай иссиқда чимни яхши сақлаш учун балки бошқа мутахассислар керакдир. Биз ҳам ўз аренамизда, ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнайшни хоҳлаймиз. Аммо ҳозир вазиятга тўғри баҳо бериб, ўз ишимизни қилишимиз керак.



