

Беллашув 75-дақиқада томошабинлардан бирининг саломатлиги ёмонлашиб қолгани сабабли тўхтатилди. Аввалига футболчилар майдонни бўшатди, сўнг тез ёрдам вертолёти стадион ўртасига қўнди ва беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатди.
Кейинчалик ўйин бекор қилинди. Унга қадар "Уэймут" Ден Робертснинг 32-дақиқада урган голи эвазига 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди.







