
"Daily Mail Sport" нашрининг хабар беришича, икки нафар ёш футболчи ўртасидаги кескин низога оддий сабаб – футболчилардан бирининг "Nokia" русумли тугмачали телефони туфайли жамоадошлари томонидан масхара қилиниши туртки бўлган.
Интернетда тарқалган кадрларда икки футболчининг хонада шафқатсизларча мушталашаётгани, бошқа жамоадошлари эса жараённи тўхтатиш ўрнига, ҳолатни телефонга тасвирга олиб, уларни жанжалга ундаётгани ва "эшикни ёпинглар" деб бақиришаётгани акс этган.

