Андрей Микляев: "Менга "Насаф"га қарши ўйин ёқмади"
15 апр 2017 21:02
Янгиликлар
Андрей Микляев: "Менга "Насаф"га қарши ўйин ёқмади"
"Локомотив" - "Насаф" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
Биринчи тайм жуда ёмон бўлди, менга бугунги ўйин ёқмади. "Истиқлол"га қарши баҳс катта куч олгани учун бугун ўйнай олмадик. Ёмон ўйинда 3 очко олганимиз яхши бўлди.
Кахи Махарадзе айни пайтда яхши спорт формасида эмас. Аммо таркибимизда Тимур Кападзе ва Саламат Қутибоев йўқ. Шу боис марказда йўқотишларга эгамиз. Жароҳат олган футболчилар тезроқ сафга қайтишларини кутаяпмиз.
Мурод Бобожонов кам майдонга тушмоқда? Бикмаев гол уриб турибди. Шу боис Бобожоновга ҳозирча имконият кам берилмоқда. Уларни бирга ўйнатиш? Ўзи ҳужумчилар кам югуришади, иккаласи тушса умуман югурмай қўйишади", - дейди Андрей Микляев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар