UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  18 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  178 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4

Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш” Янгиликлар

Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”

Укарина футбол ассоциацияси президенти Андрей Шевченко Украина учун Жаҳон чемпионати–2026 қуръаси ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Биз учун энг асосий кутилма — плей-офф орқали жаҳон чемпионатига чиқиш. Шу боис биринчи навбатда айнан шу ўйинларга пухта тайёргарлик кўриш керак. Гуруҳ масаласига келсак, рақиблар кучли эканлиги аён, аммо бош мақсад — аввало, жаҳон чемпионатига йўл олиш", — деди Шевченко “Суспильне Спорт”га берган интервьюсида.

— Демак, эҳтимолий рақиблар рўйхати ҳозирча сиз учун аҳамиятли эмас?

— Ҳозир бунинг катта аҳамияти йўқ. Аввало, йўлланмани қўлга киритишимиз шарт. Шундан кейин гуруҳни таҳлил қила бошлаймиз. У ерда яхши жамоалар тўпланган, бугун ҳамма футбол ўйнайди. Лекин яна такрорлайман: энг муҳим вазифа — Жаҳон чемпионатига чиқиш.

5 декабрь куни Вашингтон шаҳрида ЖЧ–2026нинг финал босқичи учун қуръа ташланди. Украина терма жамоаси плей-офф орқали саралашдан ўтиш имкониятини сақлаб турибди.

26 март куни Сергей Ребров шогирдлари Швецияга қарши ўйнайди. Бу жуфтлик ғолиби Польша — Албания баҳсида зафар қозонган жамоа билан финалда тўқнаш келади. Плей-офф ғолиби Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Агар Украина саралашдан ўта олса, эҳтимолий гуруҳда Нидерландия, Япония ва Тунисга қарши тўқнаш келиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика