UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  1 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  2 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  67 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  18 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Андреа Пирлонинг ўғли ноқонуний пул тикиш можароси марказида Янгиликлар

Андреа Пирлонинг ўғли ноқонуний пул тикиш можароси марказида

Афсонавий футболчи Андреа Пирлонинг ўғли ноқонуний пул тикиш можароси марказига тушиб қолди.

Николо Пирло 2022 йил, эндигина 17 ёшга тўлганида ноқонуний онлайн-схемада қатнашиб, 30 000 евро қарздор бўлган. Пирло қонуний васий сифатида муаммони тўхтатиш учун ўғлининг банк ҳисобини у вояга етгунча блоклаб қўйган.

Бу ҳақда "Corriere della Sera" томонидан олиб борилган суриштирув натижаларида маълум бўлди. "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Николо Фажоли ёзишмаларда Пирлонинг ўғлини "сафдошларимиздан бири" деб атаган ва схема асосчиси, бош ҳакам Пьетро Маринонига отаси унинг пул олишига тўсқинлик қилганини айтган.

D Серия ҳаками Маринони ёш футболчиларни пул тикишга жалб қилганликда гумон қилинмоқда. Прокурорлар ушбу ишга алоқадор 12 футболчи устидан тергов бошлаганидан сўнг уни футболдан четлаштирган эди.

Олдинроқ "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Маринони уни қимор ўйинларига жалб қилганини тан олганди. Унга кўра, унинг 500 минг евро қарзи бор эди, аммо ҳеч қандай таҳдидлар бўлмаган – унга шунчаки ўйнашни давом эттириш таклиф қилинган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика