Расман: Гаттузо — "Лацио"нинг янги бош мураббийи

23 июн 2026, 19:20
"Лацио" Женнаро Гаттузо бош мураббий лавозимига тайинланганини эълон қилди.

48 ёшли италиялик мутахассис Рим жамоаси бош мураббийлиги постида "Аталанта"ни бошқаришга ўтган Маурицио Саррининг ўрнини эгаллади.

ОАВ маълумотларига кўра, шартнома уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2028 йилгача мўлжалланган, мураббийнинг маоши эса йилига 1,5 миллион еврони ташкил қилади.

Гаттузо — Италия терма жамоаси таркибида 2006 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Клуб миқёсида у "Милан"даги чиқишлари билан танилган бўлиб, ушбу жамоа билан икки бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Апрель ойи бошида Гаттузо Италия терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг, терма жамоа бош мураббийлиги лавозимини тарк этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com