UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  3 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  7 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3

Артём Потапов: "Суперлига савияси мени хайрон қолдирди. Менимча, у Қозоғистон чемпионатидан кучлироқ" Янгиликлар

Артём Потапов: "Суперлига савияси мени хайрон қолдирди. Менимча, у Қозоғистон чемпионатидан кучлироқ"

"Сурхон" дарвозабони Артём Потапов Championat.asia мухбири Николай Егоричевга қисқача интервью берди.

- Учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- "Бунёдкор" тажрибалироқ жамоа бўлгани учун қийинроқ бўлди. Умуман, менга бу жамоа ҳақида шундай дейишганди, чунки ҳали бошқа жамоалар ва футболчиларни тўлиқ ўрганишга улгурмадим. Лекин "Бунёдкор"нинг мавсум бошидаги натижалари жиддий рақиб эканлигидан далолат берарди. Четлатиш, албатта ўйинга таъсир қилди. Боиси, қизил карточкадан олдин биз рақибдан анча кучлироқ ўйнадик. Ҳақли равишда ғалабага эришдик деб ўйлайман.

- Жамоага яқинда келганингизга қарамай, сардорлик боғичини олдингиз. Бу қандай содир бўлди?

- Мураббийлар штаби шундай қарорга келди. Мавсумнинг илк ўйини олдидан сардорлик боғичини менга ишониб топширишди. Нима учун мени танлашганини билмайман.

- Фаолиятингиз давомида кўп жойларда ўйнагансиз. Европада, Россия ва бошқа мамлакатларда. Чемпионатимизни қайси мамлакатники билан солиштириш мумкин?

- Яхши савол. Тўғрисини айтсам, бу ерга келганимда футбол стилистик жиҳатдан бироз бошқача деб ўйлагандим. Осиёлик футболчилар кўпинча чаққон, озғин. Аммо хайратда қолдим. Курашлар кўп, ҳиссиётлар бисёр. Жамоалар ўзгача ўйнайди. Умуман олганда, чемпионат менга ёқди. Яхшигина тезлик бор, ҳамма охиригача курашади. Исталган жамоа бир-биридан очко олиши мумкин. Аниқ савия ҳақида гапирадиган бўлсам, Суперлига ҳозир Қозоғистон чемпионатидан кучлироқ эканлигига ишончим комил. Ҳатто инфратузилма жиҳатдан ҳам. Кичик шаҳарларга келганимда Арманистонда, Қозоғистонда ҳатто Россияда ҳам, масалан, ФНЛда бўлмаган яхши стадионлар, сифатли табиий майдонларни кўраман. 

- Сизнингча, "Сурхон" чемпионатни қайси ўринда тугата олади?

- Менимча, йигитларнинг ўзлари ҳали нималарга қодирлигини тўлиқ кўрсатишгани йўқ. Кўп ёшлар мамлакатнинг энг яхши академияларидан ўтишган. Ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ. Мақсадимизни чеклаб қўймасак, дейлик кучли бешликка кира оламиз.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика