“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин

Khoja
30 июн 2025
“Сурхон“ дарвозабони Артём Потапов иккинчи даврада жамоасини ўзгартириш мумкин.

Бу ҳақида Абдулазиз Искандаров хабар бермоқда. Инсайдернинг маълум қилишича, дарвозабон иккинчи даврани Олмалиқнинг ОКМК жамоасида бошлаши мумкин.

31 ёшли дарвозабон жорий мавсум Суперлиганинг 9 та учрашувида майдонга тушди. У шу учрашувларда 8 та гол ўтказиб юборди ва 3 та баҳсда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia