

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, энди дарвозабонлар мураббийига ҳам жавоб бериб юборилди. Шу йилнинг бошида Андижон футбол академиясидан таклиф этилган маҳаллий ёш мураббий Азизбек Обабакировга жамоада узоқ вақт ишлаш насиб этмади ва у ҳам яқинда "бургутлар" лагерини тарк этди.
Унинг ўрнига эса тошкентлик Александр Кит таклиф этилди. Ушбу 36 ёшли мутахассис охирги вақтларда фаолиятини қўшни Тожикистонда давом эттириб келаётган эди. Александр Кит илгари "Андижон"ни Азамат Абдураимов бошқарганида жамоада ишлаганди.
