

- Учрашув аввалида оддий вазиятларда кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Билмадим, ўзимизни бўш қўйвордикми ёки бошқа сабаб. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин йигитлар ўзига келишди. Анча мазмунли ўйин намойиш қила бошладик. Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратдик. Аммо омад келмаса қийин экан. Зарбаларнинг айримлари дарвоза устуни ва тўсини ёнидан ўтиб кетган бўлса, бошқа вазиятларда меҳмонлар посбони ўзини кўрсатди. Тўғри, меҳмонларда ҳам кўп имконият бўлди. Аммо бугун биз очко йўқотдик, деб ўйлайман, - дейди мураббий.


