

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Дарвозамиз томон пенальти белгилангунига қадар ҳаммаси жойи кетаётганди. Жамоа тартибли ҳимояланиб, режали тарзда ҳужум уюштираётган эди. Бироқ пенальтидан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Билмадим, футболчиларнинг руҳияти тушиб кетдими ёки бошқа сабаб, ўйинимизда бироз "бузилиш" юз берди. Оқибатда яна иккита гол ўтказиб юбордик. Тўғри, 5-турга келиб, иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олдик, бироқ ҳали вазиятни ўнглашга вақт етарли. Ўйлайманки, биз учун ҳаммаси яхши томонга ўзгаради. Камчиликларимиз, хатоларимизни тўғирлаш борасида иш олиб боришдан тўхтамаймиз", - дейди Кит.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
"Оқ-тепа" матбуот хизмати



