"Ман Сити" ёздаги энг қиммат трансферлардан бирини амалга ошириши мумкин — TEAMtalk

1 июн 2026, 10:30
"Манчестер Сити" "Астон Вилла" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Морган Роджерс учун курашга қўшилди, деб хабар беради TEAMtalk.

Манбага кўра, Англия клуби 23 ёшли футболчини илгари унинг академиясида тўп сурган "Этиҳад"га қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Роджерсга, шунингдек, "Арсенал", "Челси", "Бавария" ва ПСЖ клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

"Сити"да ҳужум чизиғини қайта қуришга тайёргарлик кўрилмоқда: Бернарду Силванинг кетиши кутилмоқда, Энцо Мареска бошчилигидаги янги мураббийлар штаби эса спорт директори Угу Виана билан биргаликда таркивни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Роджерс ҳужумни кучайтириш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Футболчи мос таклиф тушса, ўтишга тайёр, бироқ "Астон Вилла" уни арзонга қўйиб юбормоқчи эмас — унинг трансфери ёзги ойнадаги энг қиммат трансферлардан бирига айланиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk