Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"
05 мар 19:36
Янгиликлар
Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"
Мураббий Европа лигаси жамоа учун айни дамда қанчалик муҳим эканини айтди.
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Рубен Аморим Европа лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Албатта, ўтган ҳафта биз Англия кубогидан чиқиб кетдик. Шунинг учун инсонлар ҳозир Европа Лигасига биз ютишимиз мумкин бўлган ягона мусобақа сифатида қарашмоқда. Бундан ташқари, бу турнир ЕЧЛга чиқиш имконини беради.
Бироқ, ростини айтадиган бўлсак, бизда ҳозир ўйлаш учун муҳимроқ нарсалар бор. Буни гапиришим ғалати, аммо биз бу ерда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир.
Биламан, ҳар биримизда жавобгарлик бор. Биз барча совринлар учун курашишимиз керак, аммо биз ҳозир узоқ истиқболли нарсалар яратишга ҳаракат қиляпмиз", -дейди Рубен Аморим.
Ўхшаш янгиликлар
20:08
БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар