UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  2 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38

Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди" Янгиликлар

Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои Ўзбекистонга қарши ўтказилган Al Ain Cup мусобақаси финалидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон билан ўйинни яхши бошламадик, лекин вақт ўтиши билан ташаббус тўлиқ бизга ўтди. Бу турнир биз учун ўсиш учун имконият эди. Кучли ва заиф томонларимизни аниқлаш ва бартараф этиш учун ўйинлар жуда муҳим. Танзания билан учрашувни ҳам ҳисобга олсак, сўнгги уч ўйинда ишончли тарзда дарвозамиз даҳлсизлигини сақладик. Бугун Ўзбекистон билан ўйин дастлабки 25 дақиқада биз учун яхши кечмади, аммо ўша пайтдан бошлаб, айниқса иккинчи бўлимда, ўйин тўлиқ назоратимизга ўтди. Кўплаб бурчак тўплари ишладик, бир нечта жуда яхши вазиятлар яратдик. Бу биз учун муҳим — демак, ўсиш бор. Жароҳати бор футболчиларимиз қайтиб қўшилса, жамоанинг даражаси янада ошади. Умуман олганда, футболчиларимни табриклайман — турнир давомида жуда яхши ўйнашди ва меҳнат қилишди. Тўпни яхши айлантирдик, майдонда масофаларни тўғри қисқартирдик. 90 дақиқада ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди, фақат вазиятлардан фойдаланмадик. Бу ўйинларда натижа эмас, ривожланиш муҳим. Ҳимоя тизимимизда ҳам, вазият яратишда ҳам жуда яхши эдик.

Мажид Ҳоссейни майдонга тушгандан кейин ҳимоя қандай ўзгарганини кўрдик. Энди тасаввур қилинг, Сардор Азмун, Меҳди Гайеди, Али Қолизода ва ҳатто Жаҳонбахш ҳам сафга қайтса, жамоанинг даражаси қанчалик ўсади. Биз ўз мақсадларимизга эришдик. Адолат билан баҳолаган одам Эроннинг бу турнирдаги ўйинини мақтайди. Ўзбекистон Мисрга қарши жуда фаол ўйнаган эди, лекин бизга қарши ундай бўлмади. 25-дақиқадан бошлаб жамоавий интизомимиз жуда юқори бўлди. Бундай ўйинлар бизга камчилик ва афзалликларимизни аниқ кўрсатиб беради. Мен жамоадан жуда мамнунман ва футболчиларга раҳмат айтаман. Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Биз 8 та бурчак тўпи ишладик, рақиб эса бор-йўғи 1 та. Тўп назорати 60/40 га бизнинг фойдамизга бўлди. Бу ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ишлаганимизни кўрсатади. Фақат гол уриш керак эди. Ўзбекистон кучли жамоа, лекин иккинчи бўлимда 11 киши бўлишига қарамай, умуман дарвозамиз томон кела олмади.

Рақиб ҳимоячиси футболчимиз босими остида майдондан четлатилди. Олдинги ўйинимизда Ария Юсуфий оддий хатолик билан марказда қизил олган эди, бу сафар эса босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди. Бу — ҳужум ва ҳимоядаги ўсишнинг яққол белгиси. Бугунги ўйинда Кабо-Вердега қарши ўйинга нисбатан ҳужумимиз тезроқ, тўп айлантиришимиз эса шиддатлироқ бўлди. Аммо бундан ҳам яхшироқ бўлиши учун жароҳат олган футболчилар сафга қайтиши шарт. Ўзбекистон билан ўйиндан жуда мамнунман. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам жуда яхши белгилар кўрсатдик. Пенальтида ютиш ёки ютқазиш эса унчалик муҳим эмас", -дейди Амир Ғалинои

Рейтинг: -11   

Фикрлар

+1   
19 ноя 01:22:15
uzb
Отдан тушсаям эгардан тушмайди бу,эгарни кетига ёпиштириб олган
+1   
19 ноя 01:16:16
Oyatulloxon
Manimcha Eron termasi ustozi {Shu odam) kotta ehtimol bilan termadan ishdan olinadi shu o'yindan keyin ,
+1   
19 ноя 01:12:00
Odilbek Abdushukurov
Bir kishi kam bo‘lib yutdikku. Xxaxxaxaa, olasiz-da siz ham G‘aladoniy.. :))
   
19 ноя 02:17:47
бек тв
Гандонийми ким бусаям бу мансабдан айрилиб комасли учун росса тили терлаб гапирибдиа эй! Хужумдаям яхши уйин курсатиммиш но гол уролдинми ЧУМОИЙ?! )))) узбекистон иссу укол киб куйдию 10 киши косаям темболе кафадеги судьяласиз))
Этканча кападзечила тиримисила или силаям бугун временныйга эронлини екволдилами?????
   
19 ноя 01:58:59
Fozil
Baribir ketasan o'zingni qiynama jura
   
19 ноя 01:38:29
Жамшид Jamshid
Кейрушни кайтаришткерак Эрон
   
19 ноя 01:22:16
Tolmas Toshpulatov
Мамнун булиб юрувир бизда каммиди терма жалб килинмаган футболчи 1 та куб уйнаб Эрон ҳеч нарса қилолмади мағлубиятдан Амир Гелинойини орқаси қизиётгани аниқ ким ютқизишни хохлайди яна Биздаги Биринчи булимдаги вазиятлар Эронда булмади бизни савиямиз ошиябди форслардан кура
   
19 ноя 01:19:24
Hamidbek Samandarov
Тангемни киносидаги ку́шикни ку́йиб бериш керак бунга
   
19 ноя 01:15:05
TOMJIQ_OLOT
Бу форслар мағлубиятни ҳечам мард бўлиб, тан олмас эканда...
   
19 ноя 01:14:56
Live
Еб ку́йгандан кейин мард бу́либ тан олсада гапни айлантирмасдан
   
19 ноя 01:13:56
Uzbek
Zato yutolmading))))
   
19 ноя 01:11:15
Burhonbek Abdumo'minov
Katta ish qilibsilaru a
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика