

"Arriyadiyah" хабарига кўра, раҳбарият 21 ёшли колумбиялик футболчини унинг психоэмоционал ҳолати ва техник тайёргарлиги ёмонлашгани билан боғлиқ шахсий сабабларга кўра ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, Дуран шахсий муаммолар унинг майдондаги барқарорлигига таъсир қилганидан хавотирда. Шу билан бирга, футболчининг "Ал Насср"даги маоши йилига 22 миллион доллар атрофида.
Дуран Саудия Арабистони клубига 2024 йилнинг январида "Астон Вилла"дан 77 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсум у Саудия Арабистони чемпионатида 13 ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, ҳозирча унинг инглиз клубига қайтиши борасида музокаралар олиб борилмаяпти.



