

Унга “Арсенал“ жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон жамоаси аллақачон футболчининг агентларига таклиф билан чиқишган.
Аввалроқ, 31 ёшли футболчи Саудия жамоасидан кетиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эмерик Ляпорт 2023 йилда “Манчестер Сити“дан “Ал Насср“га ўтганди. Унинг амалдаги шартномасининг якунига яна 12 ой бор. Трансфермаркт нашри ҳимоячини 15 миллион еврога баҳоламоқда.



