

Сербиялик посбон жамоасининг мусобақадаги дастлабки натижаларидан қониқмаётганини яширмади. Унинг таъкидлашича, "Ал Иттиҳод" биринчи икки турда ўз олдига қўйилган мақсадларга мос натижа қайд эта олмаган.
"Нефтчи"га қарши ўйин мусобақадаги ҳақиқий стартимиз бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Футболчилар тақвим тиғизлигига бардош бериш ва ижобий натижаларга қайтиш мақсадида жисмоний ҳамда тактик жиҳатдан тайёргарлик кўрмоқда", – деди Райкович.
Маълумот учун, "Ал Иттиҳод" Элит Осиё Чемпионлар Лигаси турнирининг дастлабки турида Қатарнинг "Аш Шамал" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи турда эса БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, дастлабки икки турда бир очко жамғарган Саудия Арабистони клуби "Нефтчи"га қарши учрашувда ғалаба қозониб, турнирдаги ҳолатини яхшилашни мақсад қилган.



