"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди

Aslanov Jasurbek
6 авг 2025
"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" билан Дарвин Нуньес трансферини оғзаки келишиб олди.

Фабрицио Романо хабарига кўра, энди Саудия клуби 26 ёшли ҳужумчи билан келишиб олса бас.

Манбага кўра, "Ал Ҳилол" Уругвай терма жамоаси футболчиси билан шахсий шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Нуньесга мураббий Симоне Индзаги шахсан қизиқиш билдирган.

Дарвин Нуньес ўтган мавсум "Ливерпуль" сафида барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano