"Ал Айн" ўйинолди машғулотини ўтказди ФОТО
12 сен 2016 19:36
Янгиликлар
"Ал Айн" ўйинолди машғулотини ўтказди ФОТО
ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Айн" учрашувидан олдин меҳмонлар расмий ўйинолди машғулотини ўтказди.
Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди. Златко Далич бошчилигида ўтган машғулот аввалида футболчилар бир жойга йиғилиб нималарнидир гаплашиб олишди. Даличнинг кўрсатмалари тугагач футболчилар майдон бўйлаб 3 марта югуришди. Шундан сўнг чигалёзди машғулотлар бошланди. Машғулотда Кайо, Дуглас, Асприлла ва Ли Мёнг Жу каби легионерлар тўлиқ иштирок этишди. Омар Абдулраҳмон эса негадир ўзини бироз ғалати ҳис қилмоқда. Лекин у барча билан баравар шуғулланди.
Дарвозабонлар алоҳида ишлашди.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Айн" учрашуви 13 сентябрь куни соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. Фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар