Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"
27 окт 21:58
Янгиликлар
Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"
Акмал Шораҳмедов: "Ўйинни ёмон бошламадик. Учрашувлар кўплиги сабаб бизга қийин бўляпти, чунки битта таркиб билан ўйнаяпмиз. Бугун икки футболчига дам бериб, ротация қилишга уриндик.
Биринчи ўтказилган голдан сўнг жамоа ўзига кела олмади, кетма-кет шедевр голлар кириб кетди. Футболчи сифатида яхши биламан, Чемпионлар лигасидан сўнг миллий чемпионат баҳсида ўйнайдиган футболчи ўзига жудаям ишониб юборади. Бунақаси бўлиб туради. Ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб, кучли жамоа эканлигимизни исботлашимиз зарур. 0:1 ҳам, 0:4 ҳам мағлубият, бундан катта трагедия ясаш керак эмас. Аксинча, бундай мағлубиятлар жамони бирлаштиради".
- "Андижон" халқаро майдонда ҳам ўйнаяпти. Бу мавсум жамоага нима етишмаяпти?
- Ротация қийин бўляпти. Бизда 10-12 нафар кучли футболчилар бор, қолганлар ёшлар. Чемпионлар лигаси учун футболчи олишга уриндик, аммо улар ҳам жароҳат олиб қолишди. Ҳозир битта таркиб билан ўйнашга мажбурмиз. Қачондир шундай ҳолат бўлиши керак эди, мана "Сурхон" билан баҳсда йирик мағлубият қайд этилди.
- Токотаев Марказий Осиёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Бугун у 4та гол ўтказиб юборди, Эржан формада эмасми?
- Мағлубият бу бутун жамоаники. Биз футбол доирасида хатоларни кўриб чиқамиз. У айбдор, бу айбдор дейишдан фойда йўқ. Ротация учун бизга футболчилар етишмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Фикрлар