UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Ана холос! Тожикистон U-17 Осиё кубоги саралашида 33та тўп киритди, бир футболчида 14та гол  2 18:06Про лига. "Машъал"дан иродали ғалаба  1 17:39Ҳакамлар Суперлига 21-турида хатоликка йўл қўйишмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси  2 17:20"Футбол олами". "Олимпик"да узоқ кутилган ғалаба, пешқадамларда дуранг — Суперлиганинг 21-тури ҳақида барчаси  0 16:59Про лига. "Шўртан" Тошкентда ғалаба қозонди ва 3-ўринга чиқиб олди  2 16:51Анчелотти "Реал" "Эл Класико"да қандай ўйнашини айтиб ўтди  4 16:04"Реал"да аҳвол ёмонлашиб бормоқда. Куртуа ҳам "Эл Класико" олдидан жароҳат олди  8 15:41Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 14:55Расман: "Нефтчи" Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этганини эълон қилди  23 14:32"Винисиуснинг 2-бўлимдаги ўйинини ёш болакайларга кўрсатиш керак"  9 14:15Германияда қадр топган ўзбек мураббийи Сарвар Ҳалилов билан катта интервью   3 13:31Анчелотти: "Боруссия"га урилган хет-трик Винисиусга кейинги йил "Олтин тўп"ни ютишда ёрдам беради" (матбуот анжумани)  33 12:56U-17 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон ўсмирлари йирик ғалаба билан бошлашди  6 12:382 йил олдин АПЛ хавфли ҳудудида бўлган жамоа бугун ЕЧЛ жадвалини бошқармоқда, улар ҳали гол ҳам ўтказишмаган  6 11:56"Эл Класико" олдидан "Реал" етакчиси сафдан чиқди  6

Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ Янгиликлар

Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ

Эртага, 14 сентябрдан бошлаб юртимизда футзал бўйича жаҳон биринчилиги бошланади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати илк турида Нидерландия билан тўқнаш келади. Учрашув 20:00 да "Ҳумо Арена"да старт олади (тўлиқ тақвим).

Афсуски, терма жамоа мундиаль олдидан бир қатор йўқотишларга, йўқотиш бўлганда ҳам энг жиддийларига учради ва жароҳат туфайли муҳим футзалчиларидан ажралди.  

Биринчи йўқотиш — Равшан Элибоев 



Ўзи яқиндагина жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Францияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Текширув натижалари унинг бармоғи сингани ва бир қанча муддатга сафдан чиққанини кўрсатди. Афсуски, посбон эшик қоқиб турган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Футзал ишқибозлари яхши билишади, Равшан Элибоев ўзининг ёрқин ўйини – қойилмақом сэйвлари ва яхши пас ўйнай олиш қобилияти билан терма жамоанинг муҳим бўлаги эди. 


Иккинчи йўқотиш — Даврон Чориев 



Иқтидорли ҳужумчи Даврон Чориев ҳар доим терма жамоанинг асосий ўйинчиси бўлиб келган. Аммо охирги пайтларда у жароҳат гирдобига тушиб қолди. Элибоев сингари узоқ вақт жароҳатини даволаш билан банд бўлган футзалчи яқинда сафга қайтганди, бироқ, афсуски, август ойидаги машғулотлар давомида унинг эски жароҳати яна безовта қила бошлади. Текширувга кўра у тикланиш жараёнини давом эттириши зарурлиги ва мундиалда иштирок этолмаслиги ойдинлашди. 

Чориев миллий термага ҳар қачонгидан кўпроқ зарур эди, чунки у жамоанинг асосий плеймейкери, ақл-заковати ва "мияси" эди. Унинг борлиги шерикларига қўшимча куч ва ғалабага бўлган ишонч бахш этарди. 


Учинчи йўқотиш — Суннатилла Жўраев



Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзоси Суннатилла Жўраев Португалияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Текширув натижаларига кўра футзалчининг хочсимон пайи лат егани аниқ бўлди ва у операцияни бошдан кечириши айтилди. Жўраев терма жамоада асосий ролда эди, унинг кутилмаганда берадиган "пушка" зарбалари термага кўп вақт асқатарди. Айниқса, у охирги пайтларда ўзининг юқори спорт формасига кириб бораётганди. 


Тўртинчи йўқотиш — Дилшод Раҳматов 



Ўзбекистон терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов мундиаль остонасида таркибдан тушиб қолди. Минг афсуслар бўлсинким, у ҳам жароҳат туфайли ЖЧда термага ёрдам беролмайдиган бўлди. Дилшод Раҳматов ҳозирги таркибга сув ва ҳаводек зарур эди. Чунки у ўз-ўзидан САРДОР ва ўйин сифатларидан ташқари, майдонда новатор, кийиниш хонасида нотиқ, жамоани ортидан етакловчи чинакам лидер эди.


Хулоса ўрнида айтиш жоиз, Хосе Венансио Лопес шогирдлари 10-Жаҳон чемпионатида шу тўртовлон учун ҳам майдонда жонини бериб ўйнашлари, кўплаб ўртоқлик ўйинларининг мевасини реал натижа билан исботлашлари талаб этилади. Якуний қайдномадан ўрин олган футзалчилар юқоридаги номлари келтирилган ўйинчилар учун ҳам икки ҳисса куч билан ўйнашлари кутилади ва биз уларга ишонамиз. 



Биз сайтимиз вакиллари ҳамда ўқувчилари номидан Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига мусобақада омад ва зафарлар тилаймиз. Файзимизни берсин.


Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
13 сен 17:59:43
Мирзохид Мадаминов
Ха ярим куч бн жангга киришарканда йигитларимиз.яраланган шерни енгиш осонмас жон бериб ватан ун уйнанглар!
   
14 сен 15:20:02
Shahboz4
йўқотишларга қараганда жисмоний тайёргарлик бўйича аҳвол оғирга ўхшайди
   
14 сен 00:39:15
abdimobile Abdimobilevich
Advokatlik boshlanibdi-yu, a, hali JCh boshlanmay turib!!!
Vatanimiz jamoasiga omad!!!
   
13 сен 21:47:54
Shox Muhammad
Бу мени тахминим. футзалчиларимиз нега кўп ва тез жароҳат олишини сабаби: хомлиги сабаб улар европалик мураббийни машғулотларига дош беролмаяпти. Агар шу машғулотларни яхшилаб ўтказиб олса, менимча Осиёнинг камида 2-жамоаси бўла олади. Ўзларингиз кўраяпсиз, интернет хабарларини ўқияпсиз, шунча пайт яхши ўнаб келган шоввозлар янги мураббий қўл остида жиддий рақибларга дуч келганда жароҳат олишаяпти. Валлоҳу аълам.
   
13 сен 21:40:57
HY
Ҳаммаси яхшиликка. Янги юлдузлар кашф қилинади
   
13 сен 19:09:13
Askar nukus
Максимал харакат килинглар агар ухшамаса хам йукотишларни бахона килманглар
   
13 сен 19:01:01
Bu shunchaki o'yin
Ba'zan bu yuqori natijalar keltiradi. Yoshlar o'zini ko'rsatadigan ayni vaqt. Omad.
   
13 сен 18:52:42
Т.Жавохир
Balki yaxshikkadur. Hozirgi yoshlar tezkorroq. eski futzalchilarimiz juda sekin qimirlashardi
   
13 сен 18:52:14
Алишер_ФКБ
Омад юрдошларимизга
   
13 сен 18:34:47
Abrorbek Abdikhalilov
Juda katta futzalchilar jarohatda mayli eng yaxshi o'yinilarni korsatilar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика