Украина термаси афсонавий дарвозабони миллий жамоадаги фаолиятига якун ясамоқда

Sherzod Nurmatov
11 июн 2022
Украина термаси ва "Шахтёр" Донецк клуби дарвозабони Андрей Пятов терма жамоадаги фаолиятини тугатишга қарор қилди.

Бугун Арманистонга қарши Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйин посбони учун терма жамоа либосидаги охиргиси бўлади.

"Бу бола терма жамоадаги сўнгги ўйини 2022 йил 11 июнь куни бўлиб ўтишини ўйлаб ҳам кўрмаганди", – деб ёзди футболчи.

Пятов “Шахтёр” сафида 2007 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У кўп йиллар давомида Украина терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: dailysports.net