

31 ёшли ярим ҳимоячи Instagram саҳифасида “Истиқлол” стадионига миннатдорлик билдирди.
“Истиқлол”, ҳаммаси учун раҳмат!” – деб ёзди Йовович инглиз, рус ва ўзбек тилларида.
Футболчининг мазкур пости унинг “Нефтчи”дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни кучайтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сўғдиёна” клуби Йововичга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Йовович 2024 йилда “Сўғдиёна” сафида тўп тепган, кейинчалик “Нефтчи”га ўтган.



