

Мисрнинг 45 карра чемпиони, Африка чемпионлар лигасининг 12 карра ғолиби "Ал Аҳли" Шерзод Темировга қизиқмоқда. Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ироқ чемпионатида 32 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 28 т гол ва 1 та ассист бор.



