Хабарингиз бор, футболчимиз Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Кувайтга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эди.
Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади. Ҳозирда у “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси шифокорлари назорати остида тикланиш машғулотларни давом эттирмоқда ва тез орада жамоа билан умумий машғулотларга қайтиши кутилмоқда.