А Серияда ой мураббийи маълум қилинди

1 май 2026, 23:57
Лучано Спаллетти А Серия томонидан апрель ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Апрель ойида у бошқарувидаги "Ювентус" 4 ўйин ўтказди ва бирор марта мағлуб бўлмади: "Женоа" (2:0), "Аталанта" (1:0) ва "Болонья" (2:0) мағлуб этилди ва "Милан" (0:0) билан дуранг ўйнади.

Туринликлар А Серия жадвалида 4-ўринда боришмоқда.


Манба: legaseriea.it