А Серияда 127 гол урган ҳужумчи "Торино"га ўтди

Mirjalol Normatov
1 сен 2023
Ҳужумчи Дуван Сапата "Торино" билан шартнома имзолади.

32 ёшли ҳужумчи бир мавсум давомида ижара асосида Турин клубида фаолият олиб боради. Сапата 2018 йилги мавсумдан буён "Аталанта" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у А Сериянинг 25 ўйинида қатнашиб, 2 гол урди. 

Умимй ҳисобда у лигадаги 341 ўйинида 127 голни ҳисобига ёздириб қўйган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: torinofc.it