А Серия. "Интер" "Парма"ни таслим қилди

Aslanov Jasurbek
10 окт 2026, 23:23
Миландаги "Сан-Сиро" стадионида кечган баҳс майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Италия А Серияси 2026/2027 йилги мавсумининг 6-туридан ўрин олган "Интер" ва "Парма" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Баҳсни бергамолик Кевин Боначина бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

13-дақиқада хорватиялик Петар Сучич миланликларни олдинга олиб чиқди. 18-дақиқада таянч ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. 31-дақиқада эса ҳужумчи Маркус Тюрам ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

“Интер” - “Парма” 3:0

Голлар: Сучич 13, Чалханоглу 18, Тюрам 31.

Ушбу муваффақиятдан сўнг 6 та ўйинда 16 очко жамғарган "Интер" Италия чемпионати турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. 4 очкога эга "Парма" эса 17-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia