Криштиану ростдан четлатилдими? Португалия футбол федерацияси раҳбари Роналду вазияти бўйича баёнот берди

Aslanov Jasurbek
10 окт 2026, 22:29
Португалия футбол федерацияси (FPF) раҳбари Педру Проэнса ҳужумчи Криштиану Роналду атрофида юзага келган вазият юзасидан ўз муносабатини билдирди.

— Биз ҳаммамиз музокаралар столи атрофидамиз. Сардоримизни қайтариш истаги жуда юқори. Одатий интизомий жараён ўтказилади ва мустақил органлар ҳолатга баҳо беришади. Ҳозирда, авваламбор, Португалия футбол федерацияси томонидан сардорни имкон қадар тезроқ қайтариш хоҳиши мавжуд. Бу истак миллий жамоамиз бош мураббийи томонидан ҳам билдирилди — у сардоримиз майдонга тушишга тайёр экан, биз билан бирга бўлишини таъкидлади. Шу сабабли, ҳозир хотиржамлик ва вазминликка чақирадиган вақт. Биз ўз ишимизни қиляпмиз, чунки бу жамоавий истакдир, — дейди Проэнсанинг сўзларини Record нашри.

Роналду Миллатлар лигаси 3-туридан ўрин олган Данияга қарши баҳс (4:2) олдидан, бош мураббий Жорже Жезушнинг низо йўқлиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, терма жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Record