

Мавсум якунига бир тур қолганда жамоа "Вальядолид"ни мағлуб этди ва 77 очко тўплаган ҳолда, 3-ўриндаги "Альмерия"ни 6 очко ортда қолдирмоқда. Бу эса "Депортиво"ни келаси мавсум ЛаЛигада ўйнашини кафолатлади. Яъни, энди жамоа Сегундада 2-ўриндан пастга тушиб кета олмайдиган бўлди.
"Депортиво" 2017/2018 йилги мавсумда тушиб кетганидан бери ЛаЛигада кўриниш бермади. 2020-2024 йилларда жамоа учинчи дивизионни ҳам "саёҳат" қилиб чиқди.
Олдинроқ лига пешқадами сифатида "Расинг" ЛаЛигага қайтгани маълум қилинганди.



