

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Уч нафар асосий футболчимиз жароҳат сабаб бугун майдонга тушмади. Бу ҳам жамоамизга таъсир қилди. Шунга қарамай майдонга тушганлар бор куч билан ҳаракат қилди, кам бўлса-да вазият яратдик. Жанговор дуранг қайд этилди. Олдинда яна иккита учрашув қолди, шу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз.


