Александр Хомяков: "Майдонда кўпроқ кураш кечди"

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2026, 22:26
Суперлига 28-турдан ўрин олган "Хоразм" – "Бухоро" учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Мавсум охири бўлгани учунми жамоаларда толиқиш борлиги сезилди, ўйин ҳам у қадар шиддатли кечмади. Майдонда кўпроқ кураш кечди. Бизда вазиятлар унчалик кўп бўлмади. Ҳужумга айтарли ўта олмадик. Шунингдек рақибга ҳам ўтиш имконини бермадик. Бирга бир вазиятдан гол уришимиз мумкин эди. Дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман. Сафарда қимматли бир очкони қўлга киритдик.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia