6 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози
11 сен 15:55
Янгиликлар
6 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози
Ла Лига мутахассислари Йохан Кройф номидаги стадионга ташриф буюриб, "Валенсия"га қарши якшанба кунги ўйин олдидан "Барса" томонидан киритилган ўзгаришларга розилик билдирди.
Ханси Флик жамоаси лига рухсати билан "Валенсия" билан учрашувни бор-йўғи 6000 кишини бағрига сиғдира оладиган стадионда "Валенсия" билан ўйнайди.
Ла Лига VAR камералари қанчалик тўғри ишлай олиши, шунингдек, Испания биринчи дивизионидаги барча майдонларда толали интернет уланиши тезлиги ва бошқа техник жиҳатларни текшириб чиқди.
Лига ўйинлар минимал сиғим 8000 кишини ташкил этадиган стадионларда ўйин ўтказиш қоидасига амал қилишига қарамай, форс-мажор ҳолати сабабли ўзгаришни маъқуллади.
4-турдан ўрин олган беллашув 14 сентябрь куни 23:59 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар