

Жамоа ўз уйида “Пройссен”ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Бу орқали “Эльверсберг”нинг очколари сони 62 тага етди.
12 мингдан ортиқ аҳолига эга Шпизен-Эльферсберг шаҳри жамоаси 1907 йилда ташкил топган.


Эслатиб ўтамиз, Иккинчи Бундеслига чемпиони бўлган “Шальке” мавсумни “Эльверсберг”дан 8 очко устунлик билан якунлади. Германиянинг юқори дивизионида иштирок этиш учун яна бир йўлланма тақдири эса “Вольфсбург” ва “Падерборн” ўртасидаги баҳсда ҳал бўлади. “Бўрилар” Бундеслигада 16-ўринни эгаллаган бўлса, рақиб жамоа Иккинчи Бундеслигада 3-поғонадан жой олди.



