40 ёшли Нойер "Бавария" билан шартномасини узайтиради

Sherzod Nurmatov
14 май 2026, 12:25
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер тез орада клуб билан янги шартнома имзолайди.

Бу ҳақда "Sky Sport" хабар тарқатди.

Манбага кўра, келишув 16 май куни бўлиб ўтадиган Бундеслиганинг сўнгги тури доирасидаги "Кёльн"га қарши ўйиндан олдин тузилиши кутилмоқда.

Янги шартномага кўра, Нойернинг маоши камаяди. Битим 2027 йилгача амал қилади.

Нойер 2011 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келади. 40 ёшли посбон жорий мавсум 36 ўйинда қатнашиб, 39 та гол ўтказди ва 11 ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport