

LARGOESPN хабарига кўра, ФИФА Жаҳон чемпионатида дебют қиладиган футболчилар учун махсус ямоқни жорий қилмоқда.
Ушбу ташаббус доирасида Жаҳон чемпионати дебютантлари (масалан, ёш испаниялик Ламин Ямаль) майдонга енгига ёки кўкрагига ёрлиқ ёпиштириб чиқади.

Бу деталь келажакдаги суперюлдузларга эътибор қаратиш ва уларнинг энг катта футбол саҳнасидаги илк қадамлари аҳамиятини кўрсатиш учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Ямалнинг мундиалдаги иштироки номаълумлигича қолмоқда. "Барселона" ва Испания терма жамоаси 18 ёшли футболчиси жароҳатидан тикланиш билан банд.
Дастлаб, вингернинг тикланиши 4 ойгача давом этиши кутилганди, аммо вазият унчалик ёмон эмаслиги маълум бўлди ва у Жаҳон чемпионатида дебют қилиш имкониятига эга.



