

"Мен ҳаракат қилдим. Лекин ҳеч нарса бўлмади. Биз беш ой давомида музокара олиб бордик, ҳамма нарса тайёр эди, аммо охир-оқибат клуб президенти рад этди.
Мен Дани Алвесни қайтаришга муваффақ бўлдим ва Педро, Неймар ва Мессини ҳам ортга қайтаришни мақсад қилгандим, аммо ўша вақтда бизнинг молиявий аҳволимиз яхши эмас эди. Месси билан келишув деярли амалга оширилди, аммо президент уни давом эттиришни истамади", - деди Хави.
Хави Каталония клубини 2021 йилдан 2024 йилгача бошқарган. Бу даврда у жамоа билан Ла Лига ва Суперкубокни қўлга киритди.



